Times Higher Education World University Rankings

Times Higher Education World University Rankings – ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган энг яхши олий ўқув юртларининг Британиянинг Times Higher Education (THE) номли журналида эълон қилиб бориладиган глобал рейтингдир.
Мазкур рейтинг Британиянинг Times Higher Education (THE) нашриёти ҳамда Thomson Reuters ахборот гуруҳи иштирокида ишлаб чиқилган услубиёт асосида ишлаб чиқилади. Бугунги кунга келиб университетларнинг глобал рейитингини белгилаб берувчи энг нуфузли рейтинглардан бири ҳисобланмиш ушбу рейтинга Global Institutional Profiles Project халқаро лойиҳа доирасида Times Higher Education (THE) нашриёти ҳамда Thomson Reuters билан ҳамкорликда 2010 йилда асос солинган. Ушбу рейтинг Times Higher Education ҳамда Quacquarelli Symonds билан ҳамкорликда 2004 йилда World University Rankings рейитинги ўрнига ишлаб чиқилди. Ўз навбатида Quacquarelli Symonds (QS) 2010 йилдан буён жаҳоннинг энг яхши олий ўқув юртлари рейтингини QS World University Rankings номи остида эълон қилиб келаётган компаниялардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида таъкидланганидек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига кириш масаласига жиддий ёндашиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам саъй-ҳаракатлар босиқчма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.

ТДИУ қошидаги “Университет 3.0” маркази ҳамда кафедраларнинг ўзаро ҳамкорлигида олиб борилган ишлар самараси ўлароқ ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Times Higher Education рейтингида ўз ўрнини эгаллашга фаол ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирда ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, мақсадли кўрсаткичлар бўйича маълумотлар Интернет тармоғидаги Times Higher Education (THE) платформасидаги университет хабига жойлаштирилмоқда.